avatar
Куч
1.07
Рейтинг
+8.65

Хуршидбек!

Мақолалар

Фалсафада инсон муаммоси

Илмий мақолалар
Илм-фан
 
Хуршид Мирзахмедов– катта ўқитувчи
Наманган давлат университети
 
Инсоннинг келиб чиқиши энг мураккаб ва жумбоқли феноменлардан бири ҳисобланади. Қадим замонлардан бошлаб ушбу феноменни тушунтиришда бир-бирига қарама-қарши бўлган икки парадигма мавжуд: инсоннинг худо томонидан яратилганлиги ғояси ва табиий тарихий эволюция ғояси.
Ибтидоий мифларда одамларнинг келиб чиқиши кўпинча мифик қаҳрамонларнинг трансформацияси, тотем аждодлар, бутун мавжудот яратилган мифик даврдаги персонажларнинг трансформацияси натижаси ёки уларнинг ижод маҳсули сифатида тасаввур этилади. Айрим мифларда одамларнинг пайдо бўлиши тасодифий хусусиятга эга бўлса, бошқаларида демиурглар – тотем аждодларнинг онгли иши сифатида акс эттирилади.

Ўзбекистонда динга бўлган муносабат

Илмий мақолалар
Илм-фан
 
Хуршид Мирзахмедов– катта ўқитувчи
Наманган давлат университети
 
Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг  динга бўлган муносабат тубдан ўзгарди. Аxир якиндагина эмасмиди, коммунист, айникса, у юкорирок  лавозимда бўлса, ўз якин кишилари билан оxирги марта видолашиш учун кабристонга хам боролмасди. Дафм маросимида

Inson va jamiyatning ma’naviy hayoti

Илмий мақолалар
Илм-фан

 Insoniyat yaratilibdiki u mukammallikka intilib keladi. Bunda ma'naviyatning, bilim va tarbiyaning o'rni beqiyosdir. Chunki inson bolasi bilim va tarbiya vositasida ulg'ayadi. Agar u bilim olmasa, yaxshi tarbiya topmasa hayotda o'z o'rnini topishi dargumon. Demak, olingan bilim va tarbiyaning inson ongida uyg'unlashib, uning turmush

 Ўзбекистонда Конституциявий давлат яратилиши: фалсафий-ҳуқуқий таҳлил

Блог им. devdasdesign
                                                    Талапов Б.А. –т.ф.н.,  НамДУ                                      
 
Фалсафий-ҳуқуқий таълимотларда демократия ва конституция уйғунликда қаралади, давлатнинг вазифаси эса ушбу уйғунликни, қабул қилинадиган қарорлар, қонунлар ва режаларда халқ манфаатларининг ифода этилишига эришишни таъминлашдан иборатдир.[i] Демократия ва конституциянинг уйғунлиги йўқ жойда ижтимоий тараққиёт  ҳақида сўз юритиш қийин, чунки умуминсоний демократия миллий конституцияларнинг шаклланишига қандай таъсир қилса, миллий конституциялар ҳам инсон ҳуқуқларини таъминлашга, халқнинг қонунлар қабул қилиш, жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги иштирокига эришишга шундай замин яратади.Шу билан бирга сиёсий-фалсафий адабиётларда демократия ва конституционализм ўртасида маълум бир зиддиятлар борлиги, агар давлат бошқаришда улар ҳисобга олинмаса, ғайридемократик ҳоллар юзага келиши, охир натижада жамиятда сохта демократик қарашлар, қадриятлар шаклланиши қайд этилади[ii]. Демократик тараққиётнинг мураккаб, зиддиятли шаклланишини, мавжуд қарама-қаршиликларини ўз пайтида илғаб, уларни конструктив воқеликка айлантиришни таъминлаш учун ушбу муаммолардан хабардор бўлиш даркор.Демократия, мумтоз таърифга кўра, халқ ҳокимиятчилигидир, аммо конституцион тартиб давлатни, ҳокимиятни аниқ шахслар бошқаришини тақозо этади. Қабул қилинадиган қарорлар, режалар, дастурлар ва уларнинг бажарилиши учун аниқ шахслар жавобгардир. Ҳокимият учун жавобгарлик ушбу шахс хатти-ҳаракатларини персонилизациялаштиради, халқ эса қабул қилинган қарорлар, режалар, дастурлар учун жавоб бермайди. Тўғри, халқ мазкур хатти-ҳаракатларда иштирок этади, лекин у уларнинг бажарилиши учун жавобгар эмас. Бизнинг фикримизча, бу ўринда демократия ва конституционализмни бир-бирига қарама-қарши воқелик сифатида эмас, балки жамият ва давлатни бошқариш талабларига мос келувчи бир-бирини тўлдирувчи, бир-бирини қўллаб-қувватловчи ҳодисалар сифатида қараш тўғридир.

Ёшларда демократик тафаккурни шакллантиришда Шарқ мутафаккирлари меросининг ўрни

Блог им. devdasdesign
Баҳриддин Талапов –т.ф.н. , НамДУ 
Ёшлар жамиятнинг кўзгуси ҳисобланиб, уларда  қандай кайфият устунлигига қараб мамлакатнинг келажагини белгилаш мумкин. Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти  барпо этишни бош мақсад қилиб олган эканмиз энг аввало бу жараёнларда ёшларимизни  фаол иштирокини таъминлашимиз, бунинг учун уларга  халқимизнинг  ақл зиёлари  томонидан яратилган авлоддан авлодга эъзозланиб  ўтказиб келинаётган адолат, эркинлик, озодлик, тенглик  ҳақидаги фикрлари ва қарашларини  сабот билан ўргатишимиз зарур. Бу ҳақда Президентимиз И. Каримов шундай деб  таъкидлайди: ”Демократия жамиятнинг ҳар бир аъзоси ҳаётининг узвий бир қисмига айланган  тақдирдагина, демократия ҳисобланади. Фарзандларимизни болаликданоқ айни шу руҳда тарбиялаб бориш зарур”.[1] Юртбошимиз демократик тамойилларнинг одамлар онгига сингиб бориши, уларни  ҳаётимизнинг ажралмас қисми айланиши, айниқса ёшларда демократик тафаккурни  янада  чуқурроқ қарор топтириш масалаларини қайта-қайта  такрорлайди. Энг аввало бунинг учун демократик тафаккур  тушунчасининг мазмун- моҳиятини тушуниб олишимиз ва шундай  тафаккурнинг ёшларда шакллантиришнинг самарали  услублари ҳақида  фикр  алмашимиз лозим.  Тадқиқотчи Ш. Мадаева демократик тафаккур масаласини таҳлил  қилиб шундай деб таъкидлайди: “демократик тафаккур инсонннинг давлат, сиёсат, социал институтлар фаолиятига, ижтимоий-сиёсий жараёнларга жамиятнинг адолат, тенглик, озодлик каби демократик тамойиллар ва тушунчаларини англаган ҳолда ёндашиш, уларга шу нуқтаи назардан баҳо бера олиш қобилияти, бу жараёнларни англаш ва ҳаёт кечиришига асос бўладиган фикрлар тизимидир.”

Ёшлар онгига “Демократия” ниқоби остида мафкуравий таҳдидлар

Блог им. devdasdesign
Баҳриддин Талапов –т.ф.н., НамДУ  Миллий ғоя, маънавият ва ҳуқуқ асослари кафедраси мудири
 
 Бугунги жаҳон миқиёсида юз бераётган глобаллашув шароитида  АҚШ, Ғарбий Европанинг айрим давлатлари ўзининг “универсал демократия модели”ни  гуёки,  демократия “тақчил” бўлган  Яқин Шарқ минтақаси, Каспий денгизи атрофидаги мамлакатларига, Марказий Осиё минтақасига ёймоқчи бўлишмоқда. Ҳозирги кунда жаҳонда  “демократияни ёйиш” АҚШ давлат раҳбарлари олдида турган асосий вазифалардан бирига айланган. Маълумки, бу ҳолат бир қатор давлат стратегияларида, президент ва мансабдор шахслар нутқида ҳамда илмий асарларда ўз аксини топган.
АҚШнинг 2006 йил мартида қабул қилинган янги “Миллий хафвсизлик стратегияси”да қуйдагилар белгиланган: “Қўшма Штатлар… ҳар қандай давлат ва маданиятда демократик ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш ва унга ёрдам беришдан иборат.… сиёсатимизнинг мақсади дунёда ўз фуқаролари эҳтиёжларини қондира оладиган халқаро доирада жавобгарликни бўйнига оладиган демократик, яхши бошқариладиган давлатни бунёд этишга кўмаклашишдир. Бу – америка халқи хавфсизлигини таъминлашнинг энг яхши усулидир[1].

Ижтимоий-маънавий ислоҳотлар ва миллий демократик тараққиёт: диалектик боғлиқлиги

Блог им. devdasdesign
           Баҳриддин Талапов –т.ф.н., НамДУ Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими кафедраси мудири
 Жамиятни янгилашнинг асосий шарти ижтимоий-маънавий ҳаётни, кишилар онги ва тафаккурини эркин яшашга халақит берадиган догмалардан халос қилишдир. Минг афсуски, ушбу субъектив ҳодисалар тез ва осон ўзгарадиган нарсалар эмас, уларни англанган ҳолда, изчил амалга ошириладиган туб ислоҳотлар янгилаши мумкин. Юртбошимиз мустақилликка эришган илк кунларидаёқ ижтимоий-маънавий ислоҳотларсиз кишиларни янги демократик жамият қуришга сафарбар этиб бўлмаслигини англади, шунинг учун у ҳар бир асари ва чиқишида маънавий ҳаётни янгилаш демократик тараққиётнинг шарти эканлигини таъкидлайди.
“Маънавият”, “маънавий тараққиёт”, “маънавий дунё” каби тушунчалар ва сўзлар бугун илмий адабиётларда кўп ишлатилмоқда. Уларнинг фалсафий, социологик, аксеологик, тарихий, педагогик, этнологик, психологик жиҳатлари хусусида кўплаб асарлар, мақолалар, тўпламлар чоп этилмоқда[1]. Биз уларнинг этимологик мазмуни, талқини, генезиси ҳақида баҳс-мунозараларни давом эттирмоқчи эмасмиз, чунки у тадқиқотимиз мақсади ва вазифаларига кирмайди. Шунинг учун биз ижтимоий-маънавий ислоҳотлар ва уларнинг демократик тафаккурнинг шаклланишига ва демократик қадриятларнинг ҳаёт тарзига айланиши жараёнларига ўз диққатимизни қаратамиз. И.А.Каримовнинг миллий демократик тараққиёт концепцияси ижтимоий-маънавий ислоҳотларни жамиятда амалга оширилаётган туб ўзгаришларнинг ҳам таркибий қисми, ҳам пировард натижаси сифатида қарашга ундайди.