С.Норқўзиев
Фалсафа фанлари номзоди, доцент
Биз маьнавий тикланиш ва покланиш орқали миллий истиқлол мафкурамизни яратиш учун ҳаракат бошладик.
Ўзбек халқи асрлар мобайнида авайлаб сақланиб, сайқал топиб келган ўз миллий урф-одатлари, расм-русм, удум ва аньаналари, ғурури, ижтимоий-иқтисодий турмуш тарзи, ҳуқуқий онги, эьтиқоди, бир сўз билан айтганда, маданий-маьнавий дунёси билан ажралиб туради. Бироқ аждодларимиз умумбашарият маьрифатпарварлигини яратишда бевосита иштирок этганлар, улар жаҳон цивилизациясига улкан ҳисса қўшганлар. Уларнинг бой маданий меросидан фойдаланиш миллий истиқлол мафкурасининг шакл-тамойилларини яратиш учун хизмат қилиши шубҳасиздир.
Миллий истиқлол мафкурасида ватанпарварлик асосий ўринни эгаллаши табиийдир. Бу мафкура том маьнода халқ мафкураси, яьни Ўзбекистонда истиқомат қилаётган ўзбеклар, қозоқлар, тожиклар, руслар, украинлар, хуллас, республикамизни ўзининг жонажон Ватани деб билган, Ўзбекистон фуқороси эканлигидан ғурурланадиган барча милллат вакилларининг мафкураси бўлиши керак.
Миллий истиқлол мафкурасида оилага алоҳида аҳамият берилиши ҳам мақсадга мувофиқдир. қадимдан шарқда биринчи ўрида оила ва унинг манфаатлари қўйилган. Бу қадриятимизни эьзозлаш халқимиз маьнавиятимизни бойитишга хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий давлат қуришга азму қарор қилган экан, юксак ҳуқуқий давлат қуришга маданият, қонунга хурмат, итоатгўйлик миллий истиқлол мафкурасида муҳим ўрин эгаллаши лозим. Миллий истиқлол мафкураси ҳар қандай партиявий мафкурадан устун билиши зарур.
Зеро, у ўзида халқимизнинг энг ардоқли фазилатлари- имон ва инсоф, меҳр-оқибат, шафқат ва раҳмдиллик, уят ва андиша, ор-номус, ўзаро ҳурмат, юксак ватанпарварлик, элига ва халқига садоқат каби қадриятлар ва ғоялар мужассамлаши лозим.
Шундай мафкурагина турли сиёсий партиялар, ижтимоий гуруҳлар, олиму муҳандислар, ишчию-деҳқонлар, барча ватанпарвар фуқороларнинг дунёқарашини, ғояларини, кечинмаларини якдиллик, ҳамдўстлик нуқтаи назарига келтириш имконини беради.
Миллий истиқлол мафкураси давлатимиз барча фуқороларини улуғ мақсад йўлида қалбан жипслаштиришга хизмат қилиши керак. Мамлакатимиз фуқоролари Ўзбекистон мустақилллигини мустахкамлаш учун онгли равишда қатьий кураш олиб борган тақдирдагина олдимизга қўйилган мақсадларнинг уддасидан чиқамиз.
Миллий истиқлол мафкурасини яратишда аввало яқин тарихий ўтмишимиздаги ҳамма нарсадан ҳам воз кечавериш тўғри бўлмасди. Уруш ва меҳнат фахрийларимиздаги ватанпарварлик туйғуларини ёшларга ўргатиш ғоят муҳимдир.
Ёшларимизга халқимизга ҳос бўлган ҳислат- меҳнатсеварликни сингдиришнинг аҳамияти каттадир. Ватан мустақиллигини мустахкамлаш, халқ фаровонлигини таьминлаш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган кишилар рағбатлантириши, энг аввало, маьнавий жиҳатадан рағбатлатириши зарур. Биз фуқороларимизда меҳнатсеварлик фазилатларини шакллантирмасдан ҳозирги инқироздан чиқишимиз осон бўлмайди. Бола оилада меҳнатсеварлик, камтарлик руҳида яҳши тарбияланмаса, мактаб ҳам, жамоат ташкилотлари ҳам бунинг уддасидан чиқишлари мушкул. Шу боисдан, айниқса, жамиятимизда оналар обрўсини оширишга эьтибор кучайтирилиши лозим. Бизда кўпинча “Япон мўжизаси” ҳақида гапирилади. Ҳақиқатда ҳам, бу мамлакат халқининг меҳнатсеварлигини намуна қилиб келтириш мумкин. Японияда меҳнат таьтилида асосан бир ҳафтадан ошмаслигига қарамасдан, ходимлар ҳам дам олишга чиқишга шошилмайдилар. Уларга ёшликдан бошлаб бирор фирмага мансублик учун фахрланиш ҳис- туйғуси сингдирилади. Шу сабабли улар ўз фирмаларининг шон-шуҳрати учун билим ва истеьдодларини аямайдилар.
Ўтган бобокалонларимиз Аҳмад ал-Фарғоний, Абу Наср Фаробий, Ал-Хоразмий, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Исмоил ал- Бухорий, Ат-Термизий, Хўжа Аҳмад Яссавий, Баҳоуддин Нақшбандий, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Машраб ва юзлаб ҳали бизга номаьлум бўлган аллома ва донишманд мутафаккирларни пухта ва чуқур ўрганишимиз зарур. Бу маьнавий пойдеворимизни атрофлича ўрганиш келажак авлодни тарбиялашда асос бўлади.
Янги мафкурамиз журъатли ва қатьий, иймон-эътиқодли кишиларни тарбиялаб етиштириши лозим. Тажриба шуни кўрсатяптики, баьзи кишилар, айрим раҳбарларимиз ҳам тарозининг қайси томони оғир бўлса, шу томонда турадиган бўлиб чиқадилар. Бундайлар қийин пайтда ўз фикрини қатьий айтолмайдилар., химоя ҳам қилолмайдилар. Мафкуранинг мазмуни аниқ инсонга қаратилиши, мавхум бўлмаслиги лозим. Демак, у жамиятнинг кичик бўғини бўлган оилага меҳр-муҳаббатдан бошланиши керак. Ватанпарварлик, дўстга садоқат, ҳурмат-иззат, қадр-қиммат, мустақилликка муносабат оиладан шаклланади.
Истиқлол мафкураси ҳар бир шахсда жамиятга нисбатан лоқайдликни йўқотадиган мафкура бўлиши керак. Бундай мафкура онгига сингган фуқоро Ўзбекистон деб аталмиш юрт учун керак бўлса жонини ҳам фидо қилиб, Ватан туйғусини баланд кўтарсин.
Миллийлик, миллатга мансублик-бу умумжаҳон тараққиёти қонуниятидир. Ўзбек миллатини ғурури, миллий ифтихори қуйидагиларда яққол намоён бўлади: Биринчидан, она Ватанимизнинг буюк кўп минг йиллик тарихий ўтмишида, унинг Шарқ маьрифатпарварлиги, умуман жаҳон цивилизациясига қўшган беқиёс ҳиссасида ва унда тутган мавқеида: Иккинчидан:, бизнинг ватандошларимиз бўлмиш жаҳон миқёсида тан олинган фан, дин, адабиёт, саньат, даҳоларимизнинг бебаҳо маданият саньат, меьморчилик ёдгорликарида; Тўртинчидан: ўзбек халқининг ўз она тилига, миллий урф-одатларига содиқлигида: Бешинчидан, ўзбекларнинг буюк ислом цивилизацияси ва маданиятига мансублигида: Олтинчидан, ўзбек давлатининг табиат бойликларидан, серҳосил ерларида, мамлакатимизнинг иқтисодий куч-қудратида; Еттинчидан, кўп миллатли Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигида, унинг фуқоролари ва бутун халқининг истиқлол ва тараққиётига, буюк келажакка бўлган ишончида; Саккизинчидан, фуқороларимизнинг жаҳон талаблари даражасида билим ва малака олишга, фан-техникага, бозор иқтисодиёти тадбиркорлиги маданиятига бўлган иштиёқ ва интилишида; Тўққизинчидан, Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамиятда тан олинишида ва халқаро нуфузини ошиб боршида; ва ниҳоят, Ўнинчидан, тинчлик, барқарорликда, ўз истиқлол ва тараққиёт йўлини танлаб олиб, собитқадамлик билан олға бораётганлигидадир.
Бизнинг юрт дунёга маданиятнинг барча соҳаларида юзлаб жаҳоншумул улуғ зотлар, давлат арбобларини яратишда буюк аждодларимиз бевосита иштирок этганлар, улкан ҳисса қўшганлар. Шунинг учун ҳам Ўзбек миллий маданий мероси жаҳон маданиятининг узвий ажралмас таркибий қисмидир.
Мустақил Ўзбекистоннинг, нафақат Ўзбекистонннинг, балки бутун жаҳон маьнавияти салтанатида ўз ўринларига эга бўлган улуғларимизни ардоқлаш вақти келди.
Тўмарис ва Широқ, Спитамен ва Мангуберди, Темур Малик, буюк соҳибқурон бобомиз Амир Темур, Улуғбек, Бобур ва бошқа улуғларимизни руҳини шод айламоғимиз ғурурли Алпомиш, Ойбарчин, Равшан, Ҳасан, Кунтуғмиш достонларини баралла куйламоғимиз ва эшитмоғимз керак.
Ўзбекистон ўзининг чуқур давлатчилик негизларига эга, ўзига ҳос сиёсий-ҳуқуқий маданий мерос соҳибидир. эрамиздан бир неча юз йиллар олдин, бизнинг ҳудудимизда давлат ҳуқуқий институтлар ва қарашлар тараққий этган Моварауннахрда ислом маьрифатга, ҳуқуқшунослиги-фиқх, шариатга умуман, жаҳон ҳуқуқий маданиятига улкан ҳисса қўшган фотиҳлар-ҳуқуқшунослар яшаганлар.
Бизнинг ҳудудимизда 9 мингдан зиёд тарихий, маданий, меьморчилик ёдгорликлари-ўзбек халқининг беқиёс маданий меросининг тирик гувоҳи бор. Уларни таьмирлаш, тиклаш, сақлаб қолиш ва келажак авлодларга етказиш ҳар биримизнинг маьнавий, қолаверса, инсоний ватанпарварлик бурчимиздир.
Ҳулас, миллий истиқлол мафурасининг узвий таркибий қисмини бой таркибий меросимиз ташкил этади. Маьнавиятимиз хазинаси дурдоналаридан баҳраманд бўлиб, тарбияланган соғлом авлод руҳан тетик бўлади.
Биз чиндан ҳам буюк Ватанимиз билан фахрлансак арзийди.Бунинг негизида инсонпарварлик, фаровонлик ва оиланинг бахту-саодати, халқпарварлик, Ватанга муҳаббат, барча кишиларнинг эркинлиги ижтимоий адолат ва тенглиги каби умумбашарий тушунчалар ётмоғи керак.
Шуни таькидлаш жоизки, агар мафкура эхтиёждан ва ҳаёт имкониятларидан узилиб қолган бўлса у давлатга ҳам катта зарар келтириши мумкин. Бир сўз билан айтанда, мафкура тўғрисида жамиятнинг ўзи қайғуриши, ўз мафкураси учун ўзи тайёр бўлиши лозим.
Бугун ижтимоий фан вакиллари олдида катта илмий, назарий ва амалий муаммолар кўндаланг турибди. Буларни ҳал этмасдан туриб, ўзлигимизни танишимиз, истиқлолимизни англашимиз, иқтисодий мустақилиликка эришишимиз жаҳон бозорининг рақобатбардош субьектига айланишимиз мумкин эмас.
Она-Ватан тарихини, халқимизнинг табаррук обидаю унинг ўзига хос ҳусусияти, билим даражаси, сиёсий-ҳуқуқий маданияти ҳолати, фаровонлик даражасини аниқ билмай туриб, ватанпарвар инсон шаклланишига эришиб бўмайди. Шу сабабли олий ўқув юртларида ҳамон ҳукм суриб келаётган ўзибўларчилик ва бефарқликка чек қўйиб, ижтимоий фанларни ўқитишдан истиқлол мафкураси концепсиясига мувофиқ келувчи ва илмий асосланган мунтазам тизим, тегишли моддий –техника замин, пухта ишланган дарслик, қўлланма, дастур билан таьминлаш долзарб вазифадир.
Ижтимоий фан ўқитувчилари ижтимоий сифати ва шахсиятига алоҳида эьтибор бериш керак, иштимоий фан ўқитувчилари иймон-эьтиқодли, покиза, кенг қамровли билимдон, халол, таьмагирлик ва чиркин порахўрликни инсон шахсига иснод келтирувчи ҳақорат деб билувчи ор-номусли мўътабар кишилар бўлиши шарт. Акс ҳолда ижтимоий фан жамиятдаги ўз муқадддас вазифасини бажара олмайди. Собиқ Иттифоқдагидек қуруқ сафсатага айланиб қолади. Ваҳоланки, ижтимоий фанлар истиқлол мафкураси концепсияси асосида покиза дунёқарашни шакллантириши лозим.
Ижтимоий фанлар рўйҳати замонавий фанлар билан бойитилиши зарур. Чунки бозор муносабатларига ўтиш шароитида “Сиёсатшунослик”, “Иштимоий психология”, “Касб этикаси”, “Мантиқ”ни ўқитилиши зарур ва бу фанлар фуқоролару мутахасисларимиз учун бениҳоя аҳамияти каттадир. Биз ҳозиргача модда, ижтимоий борлиқ бирламчи, онг эса иккиламчи, деб ҳисоблаб, ақл-заковат, маьнавият, мафкура, дунёқараш каби омилларнинг аҳамиятини, уларнинг яратувчилик ва бунёдкорчилик ҳусусиятларини яхши тушуниб етмасдик. Ахир ҳар қандай киши бирон бир ишни бошлар экан, албатта, унинг режасини авваламбор ўз миясида шакллантиради. Шу билан бирга, ҳеч қачон кулба қуриш учун имконияти бор одам қаср қуришни режалаштирмайди.
Иккинчи томонидан, модда, борлиқ бирламчи десак-да, моддий, мулкий муносабатларни ўзгартирмадик, такомиллаштирмадик, уларни замонавий дунёқараш, сиёсий онг, ахлоқий маданиятининг тагзаминига айлантирмадик. Бугунга келиб, мамлакатимиз мустақиллигини мустахкамлаш, унинг иқболини таьминлаш ҳудди мана шу масалаларнинг ҳал этишга тақалиб турибди. Зеро миллион-миллион кишиларнинг ҳаётига, мамлакатнинг ҳаётига даҳлдор ишларни пухта ўйламай, шошма- шошарлик билан зинҳор амалга ошириб бўлмайди.
Алабатта, юксак маьнавиятсиз, замонавий мафкурасиз одам, ҳам яшаши мумкин. Аммо чинакам инсоний адолатли жамиятни маьнавиятнинг юксак даражасисиз қуриб бўлмайди. Бу ҳол зиёлиларимизга, олимларга биринчи галда жамиятшуносларга, сиёсатшуносларга алоҳида масьулият юклайди. Чунки, юксак маьнавият, илғор мафкура ўз-ўзидан шаклланмайди. Уларни мутаҳассислар яратадилар ва муайян йўллар билан омманинг онгига сингдирадилар. Ана шундагина илғор ғоялар моддий кучга айланади.
Бундай Ватанни чинакам ватавпарварлар қурадилар ҳамда уни барпо этиш йўлида асл ватавпарлар алоҳида шаклланади. Ватан-бу фақат сув, ер, тоғлар, боғлар табиий бойликларгина эмас. Балки у одамлар, улар ўртасидаги шаклланган муносабатлардир.
Шундай қилиб, биринчидан, миллий истиқлол мафкурасини шакллантириш мустақил йўлимизнинг, амалга ошираётган ислоҳотларимизнинг энг муҳим, ажралмас жиҳатларидан биридир. Иккинчидан, ҳар қандай мафкура бир кунда бир гуруҳ олимлару сиёсатчилар, томонидан “кампаниябозлик” тарзида яратилмайди. У маьлум тарихий давр мобайнида, ижтимоий ривожланиш натижасида шаклланади. Ҳар қандай мафкуранинг негизида халқнинг туб мафкуралари ва истаклари ётганадагина, у халқ мафкураси бўлади.
Бунда биринчи ўринда шу мамлакат асосий аҳолисининг, миллатнинг мафкураси чиқмоғи керак. Шунинг учун ҳам бизда ўзбек миллий маьнавиятига асосий эьтиборни қаратмоқ лозим. Учинчидан, маьнавият бу ҳар қандай мафкурадан, (сиёсий, миллий, ҳуқуқий, тарихий ва ҳоказо) кенг тушунчадир. Расмий мафкура халқ, миллат маьнавиятидан йироқ бўлса, ҳеч қандай натижа бермайди. Маьнавият мафкурани озиқлантирувчи булоқ манбаидир. Тўртинчидан, ватанпарварлик ҳар қандай мафкуранинг муҳим жиҳатидир. Чунки, биз, ҳар қандай фуқоро, Ўзбекистонлик учун мустақиллигимизни тўла ҳис этмоқ, мустақилликни эьзозламоқ, мустақиллик учун жон фидо қилмоқ мамлакатимиз, давлатимиз келажагини муҳим асосидир.
Мустақил Ўзбекистон учун фалсафа, фалсафий қиёфа керак. Истеьмолчидан иборат ҳаёт тарзи фалсафий бўлиши мутлоқо мумкин эмас., жамиятдаги фалсафага бўлган муносабат, ҳоҳлаймизми, ёки йўқми бизнинг мақсадлармиз, йўлимиз қай даражада самимий эканлигини ҳолисона кўрсатувчи ўзига ҳос меьзондир. Зероки, фалсафа табиат, жамият, инсон, тафаккур ва ҳоказолар каби энг мураккаб ҳодисалар тараққиётнинг энг умумий қонунлари тўғрисидаги бирдан-бир фандир. Табиий фанларга, улар орқали кирилса, табиатнинг ўзи ёввойилик даражасига тушиб қолганидек, жамият ҳам ундан кам бўлмаган даражада, унинг ички қонунларини билиб ўзига таьсир этишига эхтиёж ҳис этади. Хусусан, чинакам инсоний жамият тўғрисида гап кетганда, бу ерда фолбинликка сира ҳам ўрин йўқ.
Фалсафа илми қуруқ гапга ёки бир безакка айлантириб қўйилган, хаёт билан ҳамнафас бўлмаган кечаги кунимиз сабоқларидан хулосалар чиқаришимиз ҳамда уларни қайтадан такрорламаслика ҳаракат қилмоғимиз зарур. Фалсафа фанлик қиёфасини йўқотса, у сафсатага айланишини кўрдик.
Аммо бунинг учун фалсафанинг фақат ўзи айбдор эмас. Фалсафа ўзининг туб моҳиятини ифода этиш учун (ҳудди бошқа фанлар каби) муайян шароитлар, яьни фалсафа илмига ижтимоий харидор зарур. Акс ҳолда фалсафа касодга учрайди. Амалий муаммоларни фалсафа бевосита ҳал этмайди. Лекин фалсафасиз бирон-бир ижтимоий-амалий муаммо ҳам жиддий ҳал этила олмайди.
Ижтимоий муаммоларнинг илдизигача чинакам фалсафа ёрдамида етиб бориш мумкин. Фалсафа (нафақат у балки, илмнинг бошқа соҳалари ҳам) ўтган, кечаги кунни қайд қилиш, қабул қилинган йўлни, сиёсий қарорларни шархлаш билан ўралашиб қолмасдан, уларни илмий таҳлил қилиш, эртанги куннинг иқболини ҳолисона башорат қилиш, тўғри йўналишни танлаб олиш учун замин яратмоғи лозим.